Олтинкўлда пилла териш бошланди
Олтинкўл туманида пилла қабул қилиш бошланди. Биринчилардан бўлиб ҳосил етиштирган “Истиқлол” фермер хўжалиги касаначиси Шоҳистахон Режапова 1 қути ипак қурти парваришлаб, 55 кило ўрнига 65 кило пилла топширди.
— Бу йилги мавсум давомида карантин қоидаларига қатъий риоя қилдик,-дейди “Порлоқ водий соҳибкори” фермер хўжалиги ишчиси Отабек Шомуродов. — Мутахассисларнинг назорати ва кўрсатмалари билан улкан хирмон яратмоқдамиз.
Бу йил туман пиллакорлари 3 минг 80 қути қурт уруғи парваришладилар. Мавсум бошидабоқувчиларга 250 минг сўмдан бўнак пули тақсимланган.
Саминжон ҲУСАНОВ,
“Халқ сўзи”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг