«Ўлмас» маҳалласида янги билим кошонаси

13:07 31 Март 2022 Жамият
660 0

Фото: «Халқ сўзи»

Наманган туманидаги «Ўлмас» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ўқувчи-ёшлар яқин вақтга қадар анча олисдаги маҳалла мактабига қатнар эди. Ҳудудда 5-умумтаълим мактабининг янги биноси қурилиши билан уларнинг узоғи яқин бўлди.

Ўзида барча шароитларни мужассам этган, 330 ўринга мўлжалланган таълим маскани «Равнақ қурилиш таъмир сервис» масъулияти чекланган жамияти томонидан 10 миллиард 462 миллион сўм маблағ эвазига барпо этилди. Фаоллар ва ўқув заллари, ошхона, 14 та синф ва ўндан фан хоналари, электрон кутубхона, логопед хонаси, ҳарбий таълим хоналаридан ташқари спорт зали зарур инвентарлар билан жиҳозланди.

Янги мактаб биносининг фойдаланишга топширилиши маҳалла аҳли учун чинакам байрамга айланди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ

«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер