Олмаотада БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича 28-конференцияси учун Марказий Осиё давлатларининг минтақавий баёноти муҳокама қилинмоқда

16:22 24 Июль 2023 Сиёсат
437 0

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги вакиллари 24 июль куни Олмаота шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси (БМТ ИЎДК) иштирокчилари конференциясининг 28-сессиясида Марказий Осиё давлатларининг Минтақавий баёнотини тайёрлаш бўйича мамлакат вакилларининг учрашувида иштирок этмоқда.

Тадбирда БМТ ИЎДК 28-томонлар конференциясига (CОП 28) тайёргарликнинг асосий тенденциялари ва глобал жараёнлари билан танишиш, шунингдек, CОП 28ъда Марказий Осиё давлатларининг ягона павильонини биргаликда тайёрлаш ва ташкил этиш бўйича мамлакатлар позициясини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Марказий Осиё минтақаси давлатлари минтақанинг иқлим ўзгаришига заифлигини ва минтақа давлатларининг иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва барқарор ривожланишни таъминлашда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятини қайд этди.

Таъкидлаш жоизки, Марказий Осиё давлатларининг Минтақавий баёноти тақдимоти минтақа муаммоларини тушунишга ёрдам беради. Шунингдек, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унинг оқибатларига мослашиш бўйича мулоқотни мустаҳкамлашда минтақа давлатларининг бирлигини жаҳон ҳамжамиятига намойиш этади. Қолаверса, Париж келишуви мақсадларига эришиш, минтақа мамлакатларига иқлим бўйича молия ва инвестицияларни жалб қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер