Олмалиқда халқаро форум бўлиб ўтмоқда
Фото: “Халқ сўзи”
Олмалиқдаги “Металлург” маданият саройида “Олмалик кон-металлургия комбинатининг узоқ муддатли ривожлантириш истиқболлари”га бағишланган халқаро форум иш ишини бошлади.
Халқаро анжуманда акционерлик жамияти бошқаруви раиси, сенатор Абдулла Хурсанов мамлакатимиз кончиларининг кейинги йилларда эришаётган ютуқлари хусусида маъруза қилди.
Шундан сўнг “J.P.Morgan“ банкининг ижрочи директори Юнгха Ким, бошқа бир қатор хорижий компаниялар вакиллари ҳамда чет эллик ҳамкорлар сўзга чиқишди.
Форумда германиялик тадбиркорлар янги истиқболли лойиҳалар тақдимотини ўтказишди. Унга кўра, яқин истиқболда корхона маҳсулотларини Европа ва жаҳон бозорларида харидоргирлиги таъминланиб, мис ва бошқа рангли металлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш режалаштирилмоқда.
Айни пайтда халқаро форум ўз ишини давом эттирмоқда.
Шодиёр МУТАҲАРОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг