Олимлар уйқуга ётиш учун энг идеал вақтни маълум қилишди
Фото: Getty Images
Соат 22:00 дан 23:00 гача бўлган вақт оралиғида уйқуга ётиш юрак-қон томир касалликлари хавфини сезиларли даражада камайтиради.
Худди шундай хулосага Буюк Британия олимлари томонидан келинди. Европа кардиология журналида чоп этилган мақолада қайд этилишича, тадқиқотда 88 минг нафар кўнгилли иштирок этган. Олимлар олти йил давомида уларнинг уйқу вақти, унинг сифати ва касалликларнинг тарқалиши ҳақидаги маълумотлар билан қизиққан.
Якунда соат 22:00 дан 23:00 гача бўлган вақт оралиғида уйқуга ётганларда энг яхши натижалар қайд этилган.
«Биз тадқиқотимиз натижасида сабаб-оқибат муносабатларини аниқлай олмасакда, бу шуни кўрсатадики, эрта ёки кеч ухлаш юрак-қон томир соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Чироқларни ўчириш учун энг хавфли вақт ярим тундан кейин. Эҳтимол, бу тонг отишини кўриш эҳтимолини камайтиради», - дейди тадқиқот муаллифи доктор Девид Пленс.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг