Олимлар Сатурн йўлдошида ҳаёт бўлиши мумкинлиги ҳақидаги янги далилларни топди

21:22 09 Октябр 2022 Дунё
2394 0

Фото: Иллюстратив фото

Халқаро олимлар жамоаси Сатурннинг йўлдошларидан бири Энселадда ҳаёт эҳтимоли борлиги ҳақидаги гипотеза фойдасига янги далиллар топди.

Тадқиқотчилар муз қатлами билан қопланган Энселад океанида биологик ҳаёт учун зарур элемент бўлган эриган фосфор бўлиши мумкинлигини тахмин қилишди.

Фосфор инсон ва ҳайвонларда суяклар, ҳужайра мембраналари ва ДНКнинг муҳим таркибий қисмидир. Аввал олимлар йўлдошда водород, азот, кислород ва олтингугуртни, яъни ҳаёт пайдо бўлиши учун муҳим элементларни топган эди. Аммо фосфор етишмаслиги туфайли Энселад ҳаёт учун яроқсиз деб ҳисобланганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер