Тадқиқот хулосаси: Очлик одамларни баджаҳл қилади

21:47 07 Июль 2022 Дунё
1433 0

Фото: Depositphotos

Очлик одамни баджаҳл қилади. Бу Буюк Британиянинг Англия Раскин университети психологлари томонидан тасдиқланди. 

Кўп одамлар очлик пайтида асабийлашишни бошдан кечиришади, инглиз тилида ҳатто «hangry» атамаси ҳам бор, бу ҳам баджаҳл, ҳам оч одам деган маънони англатади. Бироқ, илмий нуқтаи назардан, бу муносабатлар ҳали ўрганилмаган.

Мутахассислар Марказий Европадан 64 нафар катта ёшли иштирокчиларни танлаб олдилар. Тадқиқотчилар 21 кун давомида субъектларнинг кунлик очлик даражаси ва ҳиссий кўрсаткичларини қайд этишди. Иштирокчилар кунига беш марта очлик даражасини ва бунга параллель равишда бошдан кечирган ҳис-туйғуларини қайд этишлари керак эди. Бунинг учун смартфонлар учун махсус дастур ишлаб чиқилди. Йиғилган маълумотлар кўрсаткичларга ташқи шароитлар, хусусан, офисда ёки уйда ишлаш қандай таъсир қилишини тушунишга имкон берди.

Таҳлил натижалари шуни кўрсатдики, оч одам кучли ғазаб ва асабийлашишга мойил бўлади, шунингдек, камроқ завқ олади. Бу таъсир ёши, жинси, тана массаси индекси ва овқатланиш одатларидан қатъи назар, барча иштирокчилар учун бир хил эди.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, салбий ҳис-туйғулар ҳам очликнинг кунлик тебранишлари, ҳам очликнинг қолдиқ даражаси — овқатдан кейин бир мунча вақт давом этадиган очлик даражасидан келиб чиқади.

«Бизнинг тадқиқотимиз очлик туфайли юзага келадиган салбий ҳис-туйғуларни юмшатиш усулларини тақдим этмаса ҳам, маълумотлар шуни кўрсатадики, уларнинг ҳис-туйғуларини тушуниш қобилияти одамларга ўз ҳолатини тартибга солишга ёрдам беради. Яъни, бизнинг асабийлигимиз ташқи шароитлар билан эмас, балки шунчаки очлигимиз билан боғлиқлигини тан олиш керак. Шундай қилиб, биз салбий ҳис-туйғуларни назорат қилиш ва уларнинг олдини олиш имкониятига эга бўламиз», дейди тадқиқотнинг етакчи муаллифи, профессор Вирен Свами.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер