Олимлар коронавируснинг яна бир "қобилиятини" аниқлашди

23:10 02 Октябр 2020 Дунё
748 0

Иллюстратив сурат

Коронавируснинг янги тури организмга кириб бориш учун 10 хил шаклга киришга қодир.

Бу ҳақда Лондондаги Френсис Крик институтининг олимлари хулосаларига таяниб "Fox News" хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, тадқиқот давомида олимлар томонидан коронавируснинг нишлари жуда тез, бир неча дақиқада ўзгариб, яна ҳам ёпишқоқ бўлиши аниқланган. Таъкидланишича, бу уларга инсон ҳужайралари юзасида АCЭ2 оқсили билан яхшироқ боғланишга имкон берар экан.

"Вирусли рецепторлар ([лот. receptor – қабул қилувчи] – ташқаридан (экстероцепторлар) ёки организмнинг ички муҳитидан (интероцепторлар) таъсиротни қабул қилиб ва уни нерв импульсларига айлантириб, марказий нерв тизимига ўтказиб берадиган сезувчи нерв толалари учлари ёки махсус ҳужайралар) ва соғлом ҳужайраларнинг ушбу боғлиқлиги вирусли оқсилларнинг аксарияти билан таққослаганда жуда мураккаб жараён. Гриппда ҳам, ОИВда ҳам организмга бундай кириб бориш механизми мавжуд эмас", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ушбу кашфиёт вируснинг нега бунчалик юқумли эканлигини тушунишга ёрдам бериши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер