Олимлар коронавирусни зарарсизлантирадиган мато яратди
Бразилия ва Испания олимлари бир неча дақиқада коронавирусни зарарсизлантирадиган мато ишлаб чиқди, дея хабар беради Agencia Brasil агентлиги.
Бразилиядаги Сан-Паулу университетининг Биотиббий фанлар институти, Испаниядаги Жауме I университети ва Бразилиядаги Функционал материалларни ишлаб чиқариш маркази олимлари коронавирус инфекциясини келтириб чиқарадиган SarS-CoV-2 вирусини бир неча дақиқада зарарсизлантирадиган мато ишлаб чиқишди.
Лойиҳага Nanox нанотехнология компанияси ҳамкор бўлган. Олимларнинг фикрича, тўқима тахминан икки дақиқада янги коронавирусни 99,9 фоиз зарарсизлантиради.
Мато касалхона кийимларини тайёрлаш учун ишлатилади ва тез орада сотувга чиқади. Мато полиестер ва пахта қатламидан, шунингдек, кумуш микропартикуллардан иборат.
Кичик кумуш зарралардан фойдаланиш узоқ вақтдан бери қўлланиладиган усул. У тўқимачилик, косметика ва бўёқ саноатида ишлатилган.
Биотиббиёт фанлари институти илмий ходими Луcио Фрейтаснинг маълум қилишича, матонинг самарадорлиги Бразилияда текширилган. Мато ҳақиқатан ҳам, самарали эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун олимлар молекуляр таҳлилнинг иккинчи босқичини ўтказди.
Маҳсулотни сотувга чиқаришдан олдин олимлар матони унинг вирусга қарши, микробларга қарши хусусиятларини синовдан ўтказган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг