Олимлар коронавирусдан ҳимояланиш учун фақат бурунга тақиладиган ниқоб яратди

18:22 10 Март 2021 Дунё
995 0

Мексика тадқиқотчилари кундалик ҳаётда коронавирус билан курашишда ёрдам берадиган фақат бурунга тақиладиган ниқоб яратди ва патентлади. Бу ҳақда РИА нашри хабар бермоқда.

Лойиҳа координаторининг сўзларига кўра, ниқобини яратиш ғояси, SARS-CoV-2 нинг юқумли вариантларига қарши қўшимча ҳимоя зарурлигидан келиб чиққан.

Мутахассис мазкур ниқоб вирус тарқалишига қарши самарали тўсиқ эканлигини таъкидлади.

Ҳозир тадқиқотчилар бурун ниқобларини ишлаб чиқаришга масъул бўлган компания билан музокаралар олиб боришмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер