Олимлар глобал хавфдан огоҳлантирди

12:33 10 Апрель 2026 Илм-фан
395 0

Иллюстратив фото

Атлантика океанидаги энг муҳим ва иссиқ оқимларидан бири Гольфстрим оқимининг издан чиқиши глобал иқлим фалокатига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Потсдам иқлим ўзгаришларини ўрганиш институти (PIK) олимлари ўз тадқиқотида огоҳлантирди.

Тадқиқотга кўра, мазкур жараён глобал исишга қўшимча равишда 0.2°C қўшиши мумкин. Компьютер моделлаштириш натижаларига асосан, ушбу муҳим океан оқимининг бузилиши океан тубида сақланиб турган улкан ҳажмдаги углероднинг атмосферага чиқишига сабаб бўлади.

Таъкидланишича, бу ўзгариш Жанубий океандаги кучайган аралашиш жараёни билан боғлиқ. Натижада углеродга бой чуқур сув қатламлари юзага чиқиб, атмосферага қўшимча углерод чиқиндиларини келтириб чиқаради.

Шу билан бирга, Европа ҳудудида маълум даражада совиш кузатилиши мумкин бўлса-да, Шимолий ярим шарда ҳарорат кескин пасаяди. Айни пайтда, Антарктидада ҳарорат 7 даражагача совиши эҳтимоли қайд этилган.

Бироқ Жанубий ярим шарнинг айрим ҳудудларида аксинча, ҳарорат сезиларли ошиши мумкин. Хусусан, айрим ҳисоб-китобларга кўра, Антарктидада ҳарорат 6 даражагача илиқлашиши эҳтимоли ҳам мавжуд.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер