Олий таълимда шахмат йўналиши очилади
“Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори эълон қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиалида шахмат бўйича таълим йўналиши очилади;
бошқа ОТМларида шахмат йўналишига зарур эҳтиёждан келиб чиқиб, Ўзбекистон шахмат федерациясининг тавсиясига асосан алоҳида қабул квоталари белгиланади;
педагог ходимлар ўртасида шахмат бўйича “Энг яхши инновацион ўқув методик қўлланма” танлови ташкил этилади.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 ноябрдаги ПҚ-4877-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиали ташкил этилган. Филиал фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг