Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига янги ўринбосар сайланди
Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
Депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосарини сайлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишди. Бу ҳақда парламент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси биринчи қисмининг 16-банди ҳамда “Олий мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддасига асосан Бекзод Наримановни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари лавозимига сайлаш тавсия этилди.
Мажлисда депутатлар муҳокамалардан сўнг Б.Нариманов номзодини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари лавозимига сайладилар ва мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг