Олий Мажлис Сенати биносида «Энг яхши ижтимоий ташаббус» республика кўрик-танловининг якуний босқичи ўтказилади

12:10 02 Март 2022 Жамият
809 0

2022 йилнинг 4 март куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенати ташаббуси билан «Энг яхши ижтимоий ташаббус» республика кўрик-танловининг якуний босқичи ўтказилади. 

Олий Мажлис Сенати биносида бўлиб ўтадиган ушбу тадбирда танловнинг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. 

Маълумот учун, мазкур танловнинг туман (шаҳар) босқичларида 3864 нафар, вилоятлар босқичларида эса 732 нафар иштирокчи бешта номинация бўйича беллашди. 

Республика босқичида 14 та ҳудуддан жами 70 нафар иштирокчи орасидан ғолиблар аниқланиб, дипломлар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер