ОКМК: руда қазиб олиш йиллик режа муддатидан олдин бажарилди

19:10 21 Ноябрь 2022 Иқтисодиёт
718 0

Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг қатор таркибий бўлинмалари бирин-кетин 2022 йил учун белгиланган режавий вазифаларни муддатидан аввал бажаришмоқда.

Жумладан, Қалмоққир кон бошқармасининг «Сариқ Чўққи» кони меҳнат жамоаси руда қазиб олиш режасини муддатидан олдин бажаришга эришдилар.

Меҳнат жамоаси томонидан 4 миллион 800 минг тонна руда қазиб олинди.

Шунингдек, жорий йилнинг октябрь ойида ушбу меҳнат жамоаси томонидан 2 миллион 846 минг метр куб тоғ жинси қазиб олиниб, ушбу йўналишда ҳам йиллик вазифа адо этилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер