Ой тупроғи Ерга муваффақиятли олиб келинди
Хитойнинг “Chang'e 5” аппаратининг капсуласи Ойнинг тупроқ намуналари билан Ерга муваффақиятли қайтди.
Бу ҳақда Хитойнинг Давлат космик бошқармаси хабар берди.
"Топшириқ бажарилди. Хитой Миллий космик бошқармаси (CNSА) раҳбари “Chang'e 5” номли Ой миссиясини муваффақиятли деб баҳолади. Ердаги гуруҳлар очиладиган ва мутахассислар томонидан текшириладиган ой йиғувчи-капсулани хавфсиз жойга олиб боришга тайёрланмоқда", дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, аппарат ХХРнинг Ички Мўғулистон автоном ҳудудига қўнган.
Таъкидланишича, Ой тупроғи сайёрамизга 1976 йилдан буён илк маротаба олиб келган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг