Оила бошлиғи қотилликка қўл урди

15:53 20 Декабрь 2019 Жамият
1069 0

“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Саминжон Ҳусанов/Андижон. “Қотиллик” сўзининг ўзи этни сескантириб, вужудингизни ларзага солиб юборади. Ўз пушти камаридан бўлган фарзандининг қотилига айланган эркак ҳақидаги хабардан кейин... билмадим...

Асака туманида истиқомат қилувчи Аҳрор Тўйчиев (суриштирув-тергов ишлари олиб борилаётганлиги сабабли исм-шарифлар ўзгартирилди) оиласидаги келишмовчиликлар охир-оқибат оила бошлиғининг паймонасини тўлдирди. Она-боланинг доимий эътирозларидан жаҳл отига минган эркак аввал ухлаб ётган турмуш ўртоғига 5 марта пичоқ уриб, жонига қасд қилди. Шундан сўнг 18 ёшли қизига 18 марта пичоқ қадаб, умрига зомин бўлди.

Айни пайтда олиб борилаётган тергов ишларидан сўнг воқеа тафсилотлари янада ойдинлашади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер