Оҳангаронда томорқада киви етиштирилмоқда
Оҳангаронда уй шароитида киви етиштирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Оҳангарон шаҳридаги "Хонобод" маҳалласида Самижон Холиқулов ва Ортиқбой Эргашев томорқасидан унумли фойдаланаётган тадбиркор оила бошлиқларидан.
Самижон ака томорқасини яшнатиб, қулупнайзор барпо этган бўлса, Ортиқбой аканинг хонадонидаги малина, қорағат ўсимликларини кўриб, кўзингиз қувонади. Хонадон соҳибининг қизиқишини қарангки, бу ерда ҳатто киви дарахтиниям учратасиз.
Маҳалладаги кўпгина хонадонларда томорқадан 3 маротабагача ҳосил олинмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг