Оҳангаронда кучли таъсир қилувчи дорилар савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди

12:36 12 Июнь 2025 Жамият
232 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида инсон руҳиятига таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Б.Ш. ва А.Ш. фуқаро Ж.Н.га 500 дона «Зардекс» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1 минг 700 АҚШ доллари ва 650 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади департамент хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер