Огоҳлик – фаровон ҳаёт гарови
Тошкент шаҳридаги Аджу университетида ис газидан заҳарланишни олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги бўйича тактик ўқув машғулоти ташкил этилди.
Яшнобод тумани Фавқулодда вазиятлар ва ички ишлар бўлимлари, миллий гвардия бошқармаси, 3 сонли-тез тиббий ёрдам бўлими, туман газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган ёнғин ўчириш амалий машқидан кўзланган мақсад, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ёнғин ёки бошқа нохуш ҳолатларда университет ходимларининг биргаликдаги ҳаракатларини мувофиқлаштиришга қаратилди.

Ташкил этилган ўқув тактик машқларга турли хизматларнинг 20 дан ортиқ ходими, 5 дона махсус техника жалб этилди. Ушбу махсус тактик ўқув машқи давомида шартли равишда, университет биносида ёнғин келиб чиққанидан кейин 800 нафар талаба профессор ўқитувчиларни эвакуация қилиш, ёнғинни ўчириш ва жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳаракатлар амалга оширилди. Шунингдек, тадбирда, Яшнобод тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан фавқулодда вазиятларда қай ҳолатда ҳаракатланиш, ўт ўчириш ускуналаридан тўғри фойдаланиш бўйича тушунтиришлар бериб ўтилди.
Тадбирдан кўзланган мақсад, талабаларни ва профессор ўқитувчиларни янада огоҳликка чақириш, фавқулодда вазиятларда қутқарув хизматлари ходимларини фаолиятини чуқур ўрганиш билан бирга, улар билан мунтазам равишда ҳамкорлик олиб боришни йўлга қўйишдир. Шунингдек бугунги давр, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш орқали, аҳоли ҳаёти ва саломатлигини, моддий ва маънавий қадриятларни муҳофаза қилишни ҳар қачонгидан ҳам талаб этмоқда. Албатта, инсон ҳаётини асрашда, фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш даврида, қутқарув хизмати ходимларининг хизмати беқиёсдир. Зеро, ҳеч биримиз огоҳлик давр талаби эканлигини асло унутмаслигимиз зарур.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг