Очиқ сув ҳавзалари муҳофаза қилинмоқда

10:10 26 Июль 2023 Жамият
370 0

Ёзги таътил даврида болаларнинг энг мароқли дамлари сув ҳавзаларида  чўмилиш  билан ўтмоқда. Ҳаттоки, ифлосланиш эҳтимоли юқори бўлган очиқ сув ҳавзаларида ҳам болаларни учратиш мумкин. Шундай экан очиқ ҳавзалар суви доимий бактериологик ва кимёвий лаборатор текширувлардан ўтказилиб, сувнинг тозалиги муҳофаза қилиниши лозим.

Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси Сергели туман бўлими мутахассислари томонидан Сергели тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Жунариқ, Шокирариқ, Найман канали очиқ сув ҳавзаларидан намуналар олиниб, бактериологик ва санитар, кимёвий лаборатор таҳлиллар ўтказилди.

Шунингдек, Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси Ўта хавфли юқумли касалликлар лабораториясига вабо вибрионлари таҳлиллари учун очиқ сув ҳавзаларидан намуналар олиниб, етказилди.

Санитар кимёвий лаборатор таҳлиллар натижасига кўра барча сув намуналарида кислородга бўлган биологик талабнинг юқорилиги аниқланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер