Фототанқид: Обидалар оҳини кимга айтсин?

18:41 04 Март 2022 Жамият
1058 0

Фото: Халқ сўзи

«Халқ сўзи»нинг 2021 йил 4 март сонида Бухоро шаҳридаги ноёб меъморий обида – Абдулазизхон мадрасаси шарқий қисмидаги девор бир қисмининг қулаб тушгани ҳақида «Тўрт йилдан буён «бетоб» девор» сарлавҳали танқидий мақола эълон қилинган эди. Орадан роппа-роса бир йил ўтди. Мадраса девори абгор ҳолга тушганига эса беш йил бўлди.

Абдулазизхон мадрасаси, «Халқ сўзи»
Абдулазизхон мадрасаси, «Халқ сўзи»
Абдулазизхон мадрасаси, «Халқ сўзи»
Абдулазизхон мадрасаси, «Халқ сўзи»
Абдулазизхон мадрасаси, «Халқ сўзи»
Абдулазизхон мадрасаси, «Халқ сўзи»
Абдулазизхон мадрасаси, «Халқ сўзи»
Абдулазизхон мадрасаси, «Халқ сўзи»
Абдулазизхон мадрасаси, «Халқ сўзи»
Абдулазизхон мадрасаси, «Халқ сўзи»
Абдулазизхон мадрасаси, «Халқ сўзи»

Хўш, вазият яхши томонга ўзгардими? Афсуски, ҳозирча йўқ. Қулаган деворнинг шундоқ ёнидан йўл очилганини, кимлардир уйи, меҳмонхонасини таъмирлаш учун юк машиналарида қум, шағал олиб ўтганини, мадраса ортида ноқонуний ахлатхона юзага келганини айтмаса, аҳвол ўша – ўша: 1651-1652 йилларда Абдулазизхон даврида Мирзо Улуғбек мадрасаси қаршисида қад ростлаган, меъморий нуқтаи назардан «Мўъжизанинг ўзи», деган баҳога муносиб бу тарихий обида нураб бормоқда.

Ваҳоланки, ўшанда Бухоро вилоят маданий мерос бошқармаси масъуллари тезкор чора кўрилмаса, бу мадраса қайта тикланмас аҳволга келиб қолиши мумкинлигини айтишган, таъмирлаш – тиклаш ишлари юзасидан тайёрланган дастлабки лойиҳа ЮНEСКО Умумжаҳон мероси марказига тақдим этилганини билдиришган эди. Қолаверса, ташқи таъсирлар (қор,ёмғир)дан асраш учун мадрасанинг қулаган шарқий девори қисми устини енгил конструкция асосида ёпиш режалаштирилаётганини маълум қилишганди. Афсуски, бу иш ҳам қолиб кетди.

Мирзо Улуғбек мадрасаси, «Халқ сўзи»
Мирзо Улуғбек мадрасаси, «Халқ сўзи»
Мирзо Улуғбек мадрасаси, «Халқ сўзи»
Мирзо Улуғбек мадрасаси, «Халқ сўзи»
Мирзо Улуғбек мадрасаси, «Халқ сўзи»

Маълум бўлишича, тарихий ёдгорликларни таъмирлашдаги асосий муаммо маблағ билан боғлиқ. Лекин масаланинг яна бир томони бор. Агар мадраса бугун эмас, бир-икки йилдан кейин таъмирланса, ҳозиргига қараганда икки-уч ҳисса кўп маблағ сарфланиши тайин. Негаки, вақт ва ташқи таъсирлар ҳеч нимани аяб турмайди.

Бу муаммо ҳали кун тартибидан тушмай туриб, шундоқ рўпарадаги Мирзо Улуғбек мадрасаси ҳам таъмирталаб аҳволга тушгани гувоҳи бўлдик.

Истам Иброҳимов, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер