"Об-ҳаво маълумотларига ким ишонади?" — "Ўзгидромет" саволга жавоб берди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Об-ҳаво маълумотларига ким ишонади?" қабилидаги саволларга "Ўзгидромет" муносабат билдирди.
"150 йилдирки ҳаво ҳарорати Селянинов будкаси ичига ўрнатилган термометр кўрсаткичлари ёрдамида аниқланади.
Ҳаво ҳарорати 2 метр юқорига ўрнатилган тахтали қутича ичидаги термометр кўрсаткичлари ёрдамида ўлчанади. Бу қутича, «психрометрик будка» ёки «метеорологик будка» ҳам дейилади. Будка 1,75 метрли қўзғалмас, мустаҳкам темир таянчлари устига ўрнатилади. Будка ичида вертикал кўринишдаги термометр (ТМ-4) лар ҳаво ҳарорати қийматини кўрсатса, горизонталь ҳолатдаги термометр (ТМ-1 ва ТМ-2) лар сутка давомида кузатилган максимал ва минимал ҳаво ҳарорати қийматларини қайд этади. Баъзан будка ичига ҳаво нисбий намлиги ўзгаришини аниқлаб борувчи ускуна ҳам жойлаштирилади.
Ёз ойларида ҳаво ҳароратининг инсон ўртача тана ҳарорати (+36,6℃) дан юқорилаб кетиши кишиларда Об-ҳаво хизматлари бераётган ёки прогноз қилаётган ҳаво ҳарорати қийматларида шубҳали рақамлар кўрсатаётгандек ишонқирамасликни юзага келтиради.
Ҳаво ҳарорати — бу, айнан 2 метр юқоридаги атмосферадаги ҳавонинг ҳароратидир. Қандайдир, деворга илинган ёки асфальт, темир дарвоза устидаги термометрдаги кўрсаткич эмас. Улар кўрсатган қиймат, ҳаво ҳароратини бермайди. Қизиб турган қандайдир жисм сиртидаги ҳароратни кўрсатади. Ҳаво ҳарорати тушунчаси тўғрисида бошқа ўлчовлар билан чалғимаслик ва янглиш фикрлар юритмаслик лозим" дейилади муносабатда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг