ОАВда ҳарбий соҳага оид ислоҳотларни ёритишнинг ўзига хос жиҳатлари

16:24 04 Август 2023 Жамият
2620 0

Фото: Абдумуталиб Тойиров / “Халқ сўзи”

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси қошидаги Ҳарбий-ватанпарварлик кенгашининг "ОАВда ҳарбий соҳага оид ислоҳотларни ёритишнинг ўзига хос жиҳатлари" мавзусида йиғилиши ўтказилди.

Унда Ҳарбий-ватанпарварлик кенгаши аъзолари, Мудофаа, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликларининг Ахборот хизмати масъул ходимлари, ҳарбий журналистлар, марказий оммавий ахборот воситаларида ҳарбий соҳани ёритишга ихтисослашган журналистлар иштирок этди.

Йиғилишда бугунги тезкор замонда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси қошидаги Ҳарбий-ватанпарварлик кенгашидан Президентимиз Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони имзолаган ҳарбий соҳага оид фармон ва қарорлар ижросини таъминлаш, халқ ва армия ўртасида сифатли мулоқотни йўлга қўйиш, харбий ислохотлар хакида тезкор, холис ва тулик ахборот етказиш, миллий армиямиз фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, буюк аждодларимиз ва миллий қаҳрамонларимиз ҳақида ёшларни хабардор қилиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган медиа маҳсулотларни тайёрлаш, қўшинлар фаолиятининг оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритилиши самарадорлигини тубдан яхшилаш ишларини сезиларли даражада оширишни тақозо этишини таъкидлади.

Ҳарбий-ватанпарварлик кенгаши раиси Аҳрор Очилов бугунги кунда ОАВда ҳарбий мавзуларни ёритишнинг ўзига хос жиҳатлари, бу борадаги ютуқ ва камчиликларга тўхталиб, жорий йилнинг ўтган даврида уюшманинг Ҳарбий-ватанпарварлик кенгаши томонидан Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти ва бошка куч тузилмаларининг матбуот хизматлари билан ҳамкорликда миллий армиямиз фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, ёшларни харбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш максадида республика оммавий-ахборот воситалари билан Узаро ҳамкорликни яхшилаш борасида қатор ишлар амалга оширилганлиги ҳақида сўз юритди.

"Ватанпарвар" газетаси мухбири Дилшод Рўзикулов ва ЎзЖОКУ кафедра мудири, доцент Алижон Сафаров мавзу юзасидан маъруза килди.

"Ватанпарвар" ташкилоти марказий кенгаши раиси Ҳусан Ботиров ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда "Ватанпарвар" ташкилотининг ўрни ва роли ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Йиғилишда иштирок этган ҳарбий соҳани ёритишга ихтисослашган журналистлар хам ўзларини кийнаётган муаммоларни ўртага ташлади.

Тадбир сўнггида ОАВ вакиллари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер