Нуристонда ҳарбий хизматчиларга янги уй-жойлар топширилди
Фото: Мудофаа вазирлиги
Оиласидан кўнгли хотиржам ҳарбий хизматчи ўз олдига қўйилган ҳар қандай жанговар вазифани шижоат билан, тўла-тўкис амалга ошира олади. Мудофаа вазирлиги тизимида хизмат бурчини ўтаётган бир гуруҳ Ватан ҳимоячиларининг оила аъзолари қалби бугун қувончга тўлган.
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ матбуот хизмати хабарига кўра, Қашқадарё вилояти Нуристон қўрғонидаги ҳарбий шаҳарчада қад ростлаб, 96 та хонадонни ўз ичига олган 2 та кўп қаватли хизмат уйлари ҳарбийлар оилаларига топширилди.
Тантанали топшириш маросими вилоят ҳокимлиги вакиллари, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлар қўмондони ва бир гуруҳ эл суйган санъат ҳамда ижод аҳли иштирокида ҳақиқий тантаналарга айланиб кетди.
Барча қулайликларга эга алоҳида иситиш тизимлари билан жиҳозланган хонадонлар бугун бахтли оилаларни ўз бағрига олди. Хонадоннинг илк меҳмонлари ҳам кичик Ватаннинг соҳиб ва соҳибаларини қўшалоқ байрам билан табриклаб, илиқ тилаклар билдирдилар.
Обод манзилда жойлашган файзли ва шинам уй соҳиблари юрт
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг