Нукусдаги “Исбилерменлер аймағи“ маҳалласи обод маҳаллага айланади

16:05 10 Март 2026 Жамият
230 0

Юртимизда ҳурматли Президентимизнинг топшириғи билан халқимизни қийнаб келган масалаларга ечим топиш, уларнинг маиший, инфратузилма билан боғлиқ муаммоларини бартараф этиш бўйича ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Шундай эзгу ишларнинг давоми сифатида бугун Нукус шаҳридаги “Исбилерменлер аймағи“ маҳалласида кенг кўламли ободонлаштириш ишларини бошлаш юзасидан амалга ошириладиган тадбирлар белгилаб олинди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, оғир шароитдаги бу маҳаллада қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини олиб боришда барча раҳбарлар ҳамжиҳатликда ҳисса қўшиши кераклигини таъкидлади.

Мазкур маҳаллада режадаги ишлар доирасида ички йўллар таъмирланади, ичимлик сув, электр, газ тармоқлари билан боғлиқ масалаларга ечим топилади, ёрдамга муҳтож фуқароларнинг турар-жойларини таъмирлаш чоралари кўрилади.

Ҳудудда янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, аҳолининг қўшимча даромад олишига кўмаклашиш ишлари олиб борилади. Бу орқали ҳудуд аҳолисини қийнаб келган муаммоларга ечим топилади.

Бугун ушбу маҳаллада режалаштирилган тадбирлар учун зарур техникалар ҳамда ишчи кучлари жалб этилиб ишлар бошланди. Иш бошида муассаса-ташкилот раҳбарларига вазифалар тақсимланиб, келгуси режалар белгилаб олинди.

Эътиборлиси, юқорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлангач, ҳозирда шароити оғир бўлган “Исбилерменлер аймағи“ маҳалласи келгусида Қорақалпоғистондаги обод маҳаллар қаторига киритилади.

Ғайрат ОТАЖОНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер