Ноткоин сотган яна бир йигит 10 суткага қамалди

19:38 24 Июль 2024 Жамият
483 0

Иллюстратив фото

Навоий вилоятининг Кармана туманида яшовчи 21 ёшли йигит ноқонуний ноткоин олди-сотдиси билан шуғуллангани учун 10 суткага қамалди. Бу ҳақда «Халқ сўзи»га Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.

Билдирилишича, жорий йилнинг 28 июнь куни Тошкент шаҳар ИИББ котибияти томонидан рўйхатга олинган фуқаро А.А.нинг аризаси юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилганда фуқаро Ғ.Ё. га тегишли телефон ва пластик картадан крипто-активларнинг ноқонуний фаолияти билан шуғуллангани аниқланган. У крипто-активни Telegram-мессенжерида йиғган ва 20.000 дона ноткоин тангаларини 150 АҚШ доллари эвазига сотган.

Суд қарорига кўра, йигит Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 155-4-моддаси (Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш) да назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Шунингдек, Ғ.Ё.дан базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи, яъни 510 минг сўм ундирилиши белгиланди. Ашёвий далил сифатида олинган бир дона телефон аппарати тегишли тартибда йўқ қилиниши маълум қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер