Норвегия Фаластин давлатини тан олди
Фото: Reuters
Норвегия ҳукумати Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олганини эълон қилди. Бу ҳақда NRK жамоат телерадиокомпанияси хабар берди. Шунингдек, Ирландия ва Испания ҳукумати ҳам бугун Фаластинни тан олиши кутилмоқда.
Европа Иттифоқи аъзолари Ирландия, Испания, Словения ва Малта сўнгги ҳафталарда минтақада барқарор тинчлик ўрнатиш учун икки давлат асосидаги ечим зарурлигини таъкидлаб, мамлакатни тан олиш режасини очиқлаган эди.
Бу ҳаракат Исроил кучлари май ойида Ғазо секторининг шимолий ва жанубий қисмларига ҳужум уюштириб, юз минглаб одамларнинг кўчиб кетиши ва ёрдам оқимини чеклаб очарчилик хавфини оширган паллага тўғри келди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг