Норма ижодкорлиги ва парламент назорати

18:16 28 Июль 2023 Жамият
473 0

Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан “Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди.

Қонун лойиҳаси билан туманлараро, туман, шаҳар судлари томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишларни вилоят ва унга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишларни мазкур судларда тафтиш тартибида, шунингдек вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишларни Олий суднинг судлов ҳайъатларида тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш амалиётини жорий этиш назарда тутилмоқда.

***

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан “Тўловга қобилиятсизлик соҳаси такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган.

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан амалдаги қонунчилик ҳужжатлари “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунга мувофиқлаштирилади, тўловга қобилиятсизлик ҳолатидаги корхоналарга нисбатан соғломлаштириш таомилларини қўллаш орқали уларнинг фаолиятини тиклаш самарадорлиги ошади.

***

Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Иноятовнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасига оид ислоҳотларнинг амалга оширилиши ҳолати тўғрисида”ги ахборотини Қонунчилик палатасининг мажлисида эшитишни ташкил этишга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Парламент ахборот маркази.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер