Нориндаги ҳашарда 2000 туп дарахт кўчатлари ўтқазилди
Фото: "Халқ сўзи"
Мамлакатимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини уюшқоқлик билан амалга оширишга киришилди. Хусусан, Наманган вилояти Норин туманида дарахт экиш бўйича долзарб 40 кунлик доирасида дастлабки ҳашар Хаққулобод шаҳридаги Навоий маҳалласида ташкил этилди. Унда тумандаги сектор раҳбарлари, корхона, муассаса ва ташкилот мутасаддилари фаоллик кўрсатди.
Кун бўйи давом этган хайрли тадбир асносида 2000 туп дарахт ва бута, жумладан, 1000 туп павлония, 500 та каталпа ҳамда 500 туп каштан кўчатлари ўтқазилди.
Маълумот учун, Наманган вилоятида юқоридаги лойиҳа доирасида 15 миллион туп кўчат экилиб, яшил майдонлар барпо этиш режалаштирилган. Айни пайтда бу эзгу юмуш барча туманларда қизғин бошлаб юборилган.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг