Ноқонуний тарзда қум-шағал қазиган ҳуқуқбузар 16,5 миллион сўм жаримага тортилди

13:24 07 Декабрь 2023 Жамият
549 0

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси Қарши туман назорат инспекцияси инспекторлари ҳамда туман ИИБ ходимлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди.

Рейд давомида “Тўқ манғит” МФЙ ҳудудида  фуқаро О.Н. томонидан ноқонуний равишда қум-шағал аралашмаси қазиб олинаётганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. О.Н.га БҲМнинг 50 баробари - 16 млн 500 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер