Ноқонуний фойдаланиб келинган электр энергияси ўртача 10,5 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади
«Ўзэнергоинспекция» ва ишчи гуруҳлар томонидан ўтказилган назорат тадбирида Янгийўл туманида жойлашган «Spring Kolours Industriy» МЧЖга қарашли текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхонаси ўзбошимчалик билан электр энергиясига тўғридан-тўғри уланган ҳолда фойдаланиб келаётгани аниқланди.
Натижада 2,1 млн. кВт-соат ҳисобга олинмаган электр энергияси бўйича 1,4 млрд. сўм қайта ҳисоб амалга оширилди.
Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 10,5 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.
Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилди.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича назорат тадбирлари давом этмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг