Ноқонуний балиқ овлагани учун беш нафар ҳуқуқбузар 17 миллион сўмдан ортиқ товон тўлайди
Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси, вилоят Миллий гвардия бошқармаси ва ДХХ чегара қўшинлари ходимлари томонидан навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Рейд давомида Термиз тумани “Халқабод” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи зовурдан 5 нафар фуқаро 4 дона леш, 6 дона товонбалиқдан хўрак сифатида фойдаланиб, ов қилаётганлиги маълум бўлди.
Табиатга 990 минг сўм зарар етказилганлиги аниқланиб, ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. МЖтКнинг 90-моддаси 1-қисмига асосан ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига нисбатан БҲМнинг 10 баробари — 3 миллион 300 минг сўм миқдорида жарима белгиланди. Ҳуқуқбузарларнинг ҳар бири 3 миллион 498 минг сўмдан (жарима ва етказилган зарар) тўлайдиган бўлди.
Барча ҳудудларда тезкор рейд тадбирлари мунтазам давом эттирилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг