Ногиронликни белгилаш тизими такомиллаштирилади

12:40 17 Июль 2024 Сиёсат
476 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қайд этилишича, қарорга кўра, ногиронликни белгилашнинг 2024 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятининг туман (шаҳар)ларида босқичма-босқич эксперимент тариқасида, 2025 йил 1 сентябргача республиканинг қолган ҳудудларида, фуқароларга ногиронликни белгилаш бўйича ЯИДХП (my.gov.uz), «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ёки ижтимоий ходимлар орқали оилавий шифокорларга мурожаат қилиш имконияти яратилади.

Бундан ташқари, тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси (ТИЭК) кўриги учун фуқароларнинг тиббий ҳужжатларини йўллаш оилавий шифокорлар томонидан электрон тарзда амалга оширилиши, «Инсон» марказлари ходимлари томонидан 18 ёш ва ундан катта шахсларнинг функционаллигини баҳолаш тартиби жорий этилади. Бунда баҳолаш натижалари 2025 йил 1 сентябргача ногиронликни белгилаш учун асос ҳисобланмаслиги, шахс соғлиғининг ҳолатига кўра «Инсон» марказларига бориш имконига эга бўлмаганда соғлиғининг ҳолати ва функционалликни баҳолаш шахснинг уйида ёки даволанишда бўлган стационарда ўтказилиши белгиланмоқда.

Маълум бўлишича, 2024 йил 1 октябрдан ихтисослаштирилган (психиатрия, фтизиатрия ва пульмонология, педиатрия) ТИЭКлар томонидан ногиронликни белгилаш тартиби бекор қилиниб, ногиронлик туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКлар томонидан белгиланади.

Аввалроқ, «Ёшлар дафтари»га йўлланган мурожаатларни кўриб чиқиш муддати қисқаргани ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер