Никоҳ шартномаси — мулк ҳуқуқи кафолати

22:47 16 Август 2022 Жамият
1002 0

Ўзбекистон Нотариал палатаси ва "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида “Никоҳ шартномаси — мулк ҳуқуқи кафолати” шиори остида акция ўтказилиши эълон қилинган эди.

Айни пайтда ҳудудларда ушбу акцияни юқори савияда ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Мазкур тадбир Олий Мажлис ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш фонди грант танловида қўллаб-қувватланган лойиҳа доирасида амалга оширилмоқда.

Бугун ушбу акция доирасида республикамизнинг 10 та ҳудудида тадбирларга старт берилди. Юқорида қайд этилган ижтимоий акция Фарғона шаҳридаги "Бахт уйи"да ўз тадбирларини бошлади.

Таъкидлаш жоизки, фуқаролар томонидан никоҳ шартномаси масалаларига эътибор билан қарамоқда. Шу боис Нотариал палатасига аҳолидан, айниқса, ёш келин-куёвларда кўпгина саволлар келиб тушмоқда. Уларнинг саволларига масъул ходимлар ҳамда нотариуслар тезкорлик билан жавоб бериб келмоқда.

Тадбир давомида ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан биргаликда никоҳ шартномасининг мазмун-моҳияти ва ахамияти бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

“Никоҳ шартномаси – мулк ҳуқуқи кафолати” шиори остида акцияси доирасида тадбир Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги Кўкча маҳалласида ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди.

Айтиш жоизки, жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида Тошкент шаҳри бўйича 634 та никоҳ шартномаси расмийлаштирилган. 

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, ҳисобот даврида республика бўйича жами 3526 та никоҳ шартномаси расмийлаштирилган. Энг кўп никоҳ шартномаси расмийлаштириш бўйича биринчи ўринда Наманган вилояти  (950 та), иккинчи ўринда Тошкент шаҳри (654 та), учинчи ўринда Фарғона вилояти (530 та) ҳиссасига тўғри келади.

Бошқа вилоятларда 14 тадан 143 тагача никоҳ шартномалари расмийлаштирилган бўлиб, ўтказилаётган ижтимоий акциянинг долзарблигидан далолат беради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер