Ниҳоят коронавируснинг энг заиф нуқтаси топилди — олимлар

19:19 19 Октябр 2020 Дунё
1462 0

Иллюстратив фото

АҚШ ҳамда Полша олимлари “SARS-CоV-2”нинг заиф нуқтасини топишди. Бу ҳақда “Science Advances” журнали томонидан маълум қилинди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, коронавирус инсоннинг муҳим иммунитет реакциясини дифференциялаш ва нейтраллаштириш учун «молекуляр ҳужайралар»дан фойдаланади. Ушбу «қайчи» эса “SARS-CоV-2-PLpro” ферменти ҳисобланади.

Олимларнинг аниқлашича, уни икки ингибитор – “VIR250” ва “VIR251” орқали тўсиб қўйиши мумкин экан. Зеро, қайд этилишича, ушбу бирикмалар инсон организмидаги бошқа шунга ўхшаш оқсилларга таъсир қилмаган ҳолда фақатгина коронавирус оқсилини топади.

“SARS-CоV-2”нинг ушбу заиф нуқтаси янги дорилар ишлаб чиқиш жараёнида муҳим аҳамият касб этиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер