Нидерландия ҳукумати коронавирус тарқалиши сабабли вақтинчалик локдаунни жорий этди
COVID-19га қарши вакциналар ишланмалари бўйича Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази маълумот берди.
2020 йилнинг 15 октябрь ҳолати.
ЖССТ COVID-19 га жамоавий иммунитетга эришиш ғояларидан бирини ноахлоқий деб ҳисоблади
Жамоавий иммунитети эмлаш ёки касалликнинг оммавий тарқалиши натижасида аҳолининг катта қисми касалликка қарши иммунитетга эга бўлганда юзага келади.
Баъзилар тан олинган вакцина йўқлигида коронавирус табиий равишда тарқалишига рухсат берилиши кераклигини таъкидлашмоқда.
Бироқ, ЖССТ раҳбари ТедросГебреесус бу ёндашув «илмий ва ахлоқий нуқтаи назардан муаммоли» эканини таъкидлади."
«Тарихда ҳеч қачон жамоавий иммунитет эпидемияга қарши кураш стратегияси сифатида қўлланилмаган, пандемия ҳақида гапирмаса ҳам бўлади», - деди ЖССТ бошлиғи.
«Жамоавий иммунитетга одамларни вирусдан ҳимоя қилиш орқали эмас, уларга таъсир қилиш орқали эришилади», - дейди у.
Гарчи ҳозирда юзлаб вакциналар ишлаб чиқиш босқичида бўлиб, баъзилари кенгайтирилган синовлардан ўтаётган бўлсада, улардан ҳеч бири ҳали халқаро маъқуллашни олгани йўқ.
Душанба куни ўтказилган матбуот анжуманида сўзга чиққан ТедросГебреесус коронавируснинг узоқ муддатли таъсири, шунингдек, иммунитетнинг кучи ва давомийлиги номаълум бўлиб қолаётганини таъкидлади.
Пандемия бошланганидан буён дунё бўйлаб 37 миллиондан ортиқ тасдиқланган коронавирус ҳолатлари кузатилган. Миллиондан ортиқ одам ўлгани маълум.
Жаҳон банки вакциналар, тестлар ва коронавирусни даволаш учун 12 млрд доллар маблағ ажратишни маъқуллади
Жаҳон банки 1 миллиарддан ортиқ кишиларнинг эмланишини таъминлашга ривожланаётган мамлакатларга коронавирусга қарши вакциналар, тест ва дори-дармонларни сотиб олиш ва тарқатишда ёрдам бериш учун 12 миллиард доллар маблағ ажратишни маъқуллади.
Ажратилган маблағлар Жаҳон банки дастурининг фақат бир қисми ҳисобланади.
"12 млрд. АҚШ долларига тенг пакет COVID-19 пандемиясига қарши курашиш учун мўлжалланган 160 АҚШ доллари миқдоридаги Жаҳон банкининг кенгроқ пакетининг бир қисмини ташкил этади", - дейилади Жаҳон банкининг 13 октябрдаги баёнотида.
Жаҳон банки Президенти Девид Малпасс: "Биз ривожланаётган мамлакатлар вакциналарга адолатли ва тенг кириш имкониятига эга бўлишлари учун COVID-19 билан боғлиқ фавқулодда вазиятни ҳал этишга жадал ёндашувни кенгайтирмоқдамиз", - деб айтди.
Ушбу COVID-19 га қарши жавоб дастури ҳозирнинг ўзида 111 та мамлакатларни қамраб олди. Жаҳон банки, шунингдек, Жаҳон банкининг хусусий сектор учун кредитлаш бўлинмаси Халқаро молия корпорацияси Соғлиқни сақлаш глобал платформаси орқали вакцина ишлаб чиқарувчиларга 4 млрд. АҚШ доллари миқдорида сармоя киритмоқда.
Нидерландия ҳукумати коронавирус тарқалиши сабабли вақтинчалик локдаунни жорий этди
Голландия Бош вазири Марк Рютте чоршанба куни Европадаги вируснинг асосий ўчоқларидан бири Нидерландияда коронавирус инфекциясига қарши кураш чоғида бар ва ресторанларни ёпиб, «қисман изоляция» га қайтишини айтди. Жамоат жойларида мажбурий ниқоб режими жорий этилмоқда.
«Бугун биз янги ва қаттиқ чора-тадбирларни эълон қилмоқдамиз ва бу билан амалда ҳудудни қисман тўсиб қўямиз», - деди Рютте телевизион матбуот анжуманида. Унинг сўзларига кўра, умумий овқатланиш муассасалари ёпилади, аммо улар ҳали ҳам олиб кетиш йўли билан ишлаш имкониятига эга бўлади.
Уй шароитларида кўпи билан 4 кишининг йиғилиши, жамоат жойларида эса кўпи билан 30 киши тўпланишига рухсат этилади.
Мактаблар очиқ қолмоқда ва жамоат транспорти эса фаолиятини давом эттиради. Бироқ, жамоат транспортида юриш чекланган бўлиши керак. Дўконлар ва озиқ-овқат бозорларининг очилиш соатлари ҳам чекланган.
Бундан ташқари, спорт тадбирларини ўтказиш таъқиқланади ва спорт заллари ва фитнес клублари ўз фаолиятини тўхтатади.
Бош вазир Рютте уйда кўпроқ қолишни ва масофадан туриб ишлаш режимига ўтишни тавсия қилди, шунингдек, барчани вақтинчалик локдаун даврида кузги таътил даврида саёҳат қилиш ҳақида жиддий ўйлаш кўришга чақирди.
Ушбу чора-тадбирлар камида тўрт ҳафта давом этади ва жорий этилган чора-тадбирларнинг самарадорлиги икки ҳафта ичида баҳоланади. Улар самарасиз бўлиб чиқса, бундан ҳам қаттиқ чекловлар киритилиши мумкин, деди Нидерландия соғлиқни сақлаш вазири Уго де Ёнге.
Johnson&Johnson беморларнинг бирида «тушунарсиз касаллик» туфайли COVID-19га қарши вакцина синовини тўхтатиб туради.
Janssen(Johnson&Johnson) компанияси 12 октябрь, душанба куни кўнгиллилардан бирининг тушунарсиз касаллиги туфайли коронавирусга қарши экспериментал вакцинасининг клиник синовларини тўхтатаётганини маълум қилди.
"Бизнинг раҳбарлигимиз ва назоратимиз остида Мустақил маълумотлар хавфсизлигини назорат қилиш қўмитаси (DSMB) вакцинани қабул қилган беморнинг касаллигини текширмоқда«, - дейилади компания баёнотида. »Нохуш ҳодисалар - касалликлар, бахтсиз ҳодисалар ва бошқалар - ҳар қандай клиник синов, айниқса, катта тадқиқотларнинг олдиндан айтиш қийин бўлган бир қисми ҳисобланади". Ушбу тадқиқот ENSEMBLE деб номланган эди.
Janssen тушунарсиз касаллик нима эканини ва у эмлаш сабаб бўлдими ёки йўқми хабар бермади.
"Хавфсизликка бўлган кучли садоқатимиз асосида Janssen фармацевтика компаниялари томонидан ўтказилган барча клиник синовлар олдиндан белгиланган кўрсатмаларга эга. Улар бизнинг тадқиқотларимиз эмлаш билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган кутилмаган жиддий салбий ҳодиса (SAE) юзага келганда тўхтатилиши мумкинлигига кафолат беради, шунинг учун тадқиқотни давом эттириш ҳақида қарор қабул қилишдан олдин бу воқеани диққат билан ўрганиш лозим", - хабар беришди компания вакиллари.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг