Нега Туркманистон қишлоқларида фақат кексалар ва мактаб ўқувчилари қолган?
Фото: «Хроника Туркменистана»
Туркманистон фуқароларининг мамлакатни тарк этаётгани сабабли қишлоқларда фақат кексалар ва мактаб ўқувчилари қолмоқда.
Мухбирлардан бири туркман-афғон чегараси яқинида жойлашган “Марчак” қишлоғида бўлиб, у ердаги вазиятни ўрганган.
Қайд этилишича, меҳнатга лаёқатли аҳоли вакилларидан ўқитувчилар ҳамда боғча ва мактаб ёшидаги болалар ва кексалар (70 ёшдан ошган) қолган, холос.
Кексалар болаларга қарайди. Болаларнинг ота-оналари эса чет элда, асосан, Туркияда ишлаб, ойига 100-200 доллардан пул жўнатиб туради. Кексалар бўлмаган оилаларда эса болаларни боқиб турганлик ва уларга сарфланадиган барча харажатларни қоплаш шарти билан қариндошлар ёки қўшниларга ташлаб кетишга тўғри келади.
Мактаб битирувчилари ёки юқори синф ўқувчилари бўлган қизлар қариялар ёки болалар қолган оилаларда хизматкор бўлиб ишлайди. Улар овқат пиширади, кир ювади, уй тозалайди ва болаларга қарайди.
Кексалардан бири вафот этганда, дафн маросимини ташкиллаштириш ва хотира маросимини ўтказишда бошқа қариялар ва ўспиринлар шуғулланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг