Нега Хитой фаол ядровий қуроллари сонини оширмоқда?

13:32 18 Июнь 2024 Дунё
581 0

Фото: AP

Стокгольм халқаро тинчлик тадқиқот институти (SIPRI) маълумотларига кўра, Хитойнинг ядро қуроллари захираси тез суръатлар билан ўсиб, мамлакатда биринчи марта фаол ядро каллакларини жойлаштирган. Бу ҳақда «NewsWeek» нашри хабар берди.

SIPRIнинг сўнгги ҳисоботи шуни кўрсатадики, Хитой ўзининг ядровий арсеналини 2023 йилнинг январида тахминан 410 та жанговар каллакдан 2024 йилга келиб 500 тага етказган. Бу ўсиш Пентагоннинг октябрь ойида эълон қилган ҳисоб-китобларига мос келади.

Хитой биринчи марта тинчлик даврида ракеталарга оз сонли жанговар каллакларни жойлаштирган бўлиши мумкин. Ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирда йигирмага яқин жанговар каллаклар фаоллаштирилган.

Ядро қуролига эга бўлган тўққиз давлатнинг аксарияти ўз арсеналларини кенгайтирмоқда ёки буни режалаштирмоқда, дейди SIPRI катта илмий ходими ва Америка олимлар федерациясининг Ядровий ахборот лойиҳаси директори Ханс Кристенсен.

Унинг таъкидлашича, Пекин ўзининг ядровий арсеналини бошқа давлатларга қараганда тезроқ оширмоқда. Ўз навбатида, Хитой ташқи ишлар вазирлиги уларнинг ядровий имкониятлари миллий хавфсизлик учун зарур бўлган минимал даражада эканлигини даъво қилди.

SIPRI директори Дэн Смит ядро арсеналларининг фаоллаштириш тенденциясидан хавотир билдирди ва Совуқ уруш давридаги эски қуроллар демонтаж қилинаётган бир пайтда, функционал ядро каллаклари сони ўсишда давом этаётганидан ташвишланаётганини айтган.

Хитойнинг Тайванга бостириб кириши ҳақидаги даъволар кучаяётган бир пайтда ядровий фаоллик ташқи томоннинг ёрдамини тўсиб қўйиш учун ишлатилиши мумкин. Ҳозирча Пекин ушбу ядровий фаоллигини тўла-тўкис қилиб изоҳламаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер