Нефть базасида қиймати 8 млрд. 203 млн. сўмлик дизель ёнилғисида камомад аниқланди

08:51 23 Октябр 2023 Жамият
245 0

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» томонидан нефть маҳсулотлари сифатини назорат қилиш бўйича жойларда мунтазам равишда назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, «Ўзэнергоинспекция» Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан «Тахиатош нефть базаси» МЧЖда ўтказилган назорат тадбирларида 861 минг 649 литр (8 млрд 203 млн сўмлик) дизель ёнилғисида камомад мавжудлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер