Наврўз – меҳр-оқибат рамзи
Рустам НУРМАТОВ/«Халқ сўзи». Жонажон диёримизга барчамиз орзиқиб кутган Наврўзи олам ташриф буюрди. Баҳор ҳавоси қалбларимизга ўзгача тароват, илиқлик олиб кирди. Гўё бутун олам янгиланиш, эзгулик ва яшариш фаслидан завқу шавққа тўлмоқда. Минг йиллар давомида маънавий ҳаётимизнинг кўрку зийнати бўлиб келаётган бу ажойиб, хосиятли байрамни жуда катта тантана билан кутиб олишга одатланганмиз.
Бу айёмни дини, миллати ва элатидан қатъи назар, Ўзбекистонда яшаётган барча халқлар бирдай байрам қилади, сайиллар, шодиёналарда қатнашиб, ўз маданияти, санъати ва қадриятларини намойиш этади.

Жиззах вилоятида Наврўз кунлари халқимизнинг бетакрор меҳр-оқибати ва бағрикенглиги туфайли ёрдамга муҳтож инсонлар, кексалар, ногиронлар ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга беғараз кўмак бериш, жамиятда ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ҳамжиҳатликни кучайтиришга қаратилган савоб ишлар, хайрия тадбирлари ва оммавий ҳашарларни амалга ошириш анъанаси жорий йилда ҳам давом этди. Ўзгалар меҳрига муҳтож бўлган мингдан ошиқ юртдошларимиз ҳолидан хабар олиниб, уларга байрам совғалари тортиқ қилинди.
«Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла» дастури асосида 170 яқин боқувчисини йўқотган оилаларнинг уйлари текин таъмирлаб берилди. Танти тадбиркорлар эса шундай оилаларга маиший техника воситаларини туҳфа этишди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг