Навоийлик пахтакорлар ҳам маррага етиб келишди
Навоий вилояти пахтакорлари ҳам пахта хом-ашёсидан 99.1 минг тонналик юксак хирмон яратишиб, уни етиштириш юзасидан тузилган фьючерс шартномаларини адо этишди.
Меҳнат ғалабаси муносабати билан пахтакор деҳқонларга йўллаган табрикда вилоят ҳокими ҳосилдорлик гектар бошига ўртача 30.5 центнерни ташкил этганини қайд этиб, айрим фермерлар 45 — 50 центнергача ҳосилдорликка эришгани, демак ишга солинмаган имкониятлар бисёрлигини таъкидлайди.
Энг муҳими, мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилган ислоҳотлар самараси ўлароқ пахта етиштириш юракни безиллатадиган мавсумлар сифатида эмас, балки юксак уюшқоқлик асосида кечмоқда, дейилади табрикда. Шунингдек, теримни давом эттириб, умумий хирмонни 100 минг тоннага етказиш режаси ҳам табрикда ўз ифодасини топган.
Темур ЭШБОЕВ,
(«Халқ сўзи»).
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг