Навоийда жойлашган «Navoiy azot» лабораториясида портлаш содир бўлди (+видео)
Бугун, 11 март куни Навоий вилоятида жойлашган «Navoiy azot» акциядорлик жамиятида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаш ҳодисаси содир бўлди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Маълум қилинишича, соат 14:10 да Навоий шаҳри Навоий кўчасида жойлашган «Navoiy azot» акциядорлик жамиятининг 25-цехи лабораториясида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ҳодисаси рўй берган. Чақнаш оқибатида ёнғин келиб чиққан.
Воқеа жойига етиб борган ёнғин-қутқарув экипажлари томонидан ёнғин соат 14:20 да қуршаб олинган ҳамда 14:50 да тўлиқ ўчирилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу портлаш оқибатида 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган ва 11 нафар фуқаро тан жароҳати олган. Ҳозирда жабрланганларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилаётгани маълум қилинди.
Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари бошлаб юборилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг