Навоий вилоятида Ўзбекистон-Хитой дори технологиялари парки қурилишига старт берилди

14:50 26 Август 2022 Жамият
685 0

Фото: Халқ сўзи

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Хитой Фанлар академияси Марказий Осиёда дори воситаларини яратиш ва амалиётга жорий этиш маркази ҳамкорлигида умумий қиймати 10 млн. АҚШ долларига тенг «Фармакологик фаол ингредиентларни ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистон-Хитой дори технологиялари паркини ташкил этиш» лойиҳасининг амалий ижросига киришилди.

Мазкур лойиҳа учун «Навоий» эркин иқтисодий зонасида 12 гектар ер майдони ажратилиб, режага кўра қурилиш ишларига старт берилди.

Шу муносабат билан ўтказилган маросимда Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Шинжон физик кимёвий техника институти ҳамда “China-Uzbekistan Medicine Technical Park” МЧЖ вакиллари, Навоий вилояти ҳокимлиги масъуллари иштирок этди.

Лойиҳанинг амалга ошириши натижасида Ўзбекистонда дори воситаларининг субстанцияларини илғор технологиялар асосида ишлаб чиқаришга мўлжалланган ноёб корхона вужудга келади. Мазкур корхонанинг қурилиши 3 босқичда олиб борилиб, 2024 йилнинг якуни билан тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган. Бизнес-режага кўра, дастлаб, 16 турдаги дори воситаларининг субстанциялари кенг миқёсда ишлаб чиқарилади ва кейинчалик уларнинг тури бозор талабларига мувофиқ равишда ошириб борилади. Табиийки, бу яратилаётган янги иш ўринларини кўпайтиришга ҳам замин ҳозирлайди. Дастлабки босқичда корхонада 45та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Темур ЭШБОЕВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер