“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ ташкил этилганининг 65 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди

17:27 17 Ноябрь 2023 Жамият
322 0

Бугун, 17 ноябрь куни Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти ташкил этилганининг 65 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти ва “Навоийуран” давлат корхонаси жамоаларига йўллаган табрикларини Бош вазир Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.

Давлатимиз раҳбарининг куни кеча имзолаган фармонларига асосан ишлаб чиқариш илғорларидан бир гуруҳи мукофотланган эди. Тадбирда Президентимизнинг топшириқларига биноан, Бош вазир уларнинг номидан давлат мукофотларини ўз эгаларига топширди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер