Навбаҳорнинг 19 ёшли миллионери

12:02 06 Июнь 2024 Жамият
215 0

Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Навбаҳорлик Сарвар Андақулов 5-синфда ўқиб юрган кезларида икки ҳовли наридаги хонадондаги асаларичиликка қизиқиб қолди. Вақт топди, дегунча ўша ҳовлига ўтиб, асаларичиликнинг ташвишларини уз-у кун кузатар, арилар чақиб, кўзлари юмилиб қолганига парво қилмасди.

— Ниҳоят бобом икки қутигина асалари олиб берди. – дейди С. Андақулов. — Ўшанда еттинчи синфга ўтган эдим. Шундан буён ҳар йили кўпайтириб бораман.

Бугун Сарвар Андақулов 19 ёшга кирган. Қарамоғидаги асаларилар эса 100 қутига етибди. Ўтган йили ҳар қутисидан 20 килограммдан, жами 2 тонна бол йиғиб, 160 миллион сўм(ҳар бир килоси 80 минг сўмдан) даромад қилди. Топганининг 20 миллион сўмини асалариларига харажат қилганини инобатга олсак, у синфдошлари орасида биринчи миллионер. Албатта, айни кунларда бу пулга нари борса минилган автомашина харид қилиш мумкин. Лекин бир кишининг ўспиринлик чоғидаёқ тадбиркорлик ҳадисини олиб, ҳаётда ўз ўрнини топганлигини инобатга олсак, унинг ижтимоий аҳамияти анчагина эканлиги билинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер