“Навбаҳор” жамоаси мухлисларининг видеомурожаати юзасидан расмий баёнот

10:32 03 Март 2020 Спорт
1087 0

Шу кунларда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси мухлисларининг “Ҳакамлар “Пахтакор” ва “Навбаҳор” ўртасидаги ҳар бир ўйинда доим “Пахтакор” фойдасига ён босади. Ақлга сиғмайдиган хатолар қилиб, “Пахтакор”га ғалабани тақдим қилиб беришади”, деган мазмунда президентга йўллаган видеомурожаати бир қатор ижтимоий тармоқларда эълон қилинди.

Ушбу ҳолат юзасидан кеча, 2 март куни Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳакамлик қўмитасида йиғилиш ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Навбаҳор” учрашуви ҳакамлиги ҳам кўриб чиқилди. Учрашув бош ҳаками Илгиз Танташевнинг ушбу учрашувдаги фаолияти ЎФА ҳакамлар қўмитаси мутахассислари томонидан атрофлича ўрганилди. Бунинг натижасида бош ҳакам томонидан ўйин тизгини қўлдан чиқарилгани ва интизомий қарорларидаги хатолари сабабли 1 ой муддатга Суперлига ўйинларидан четлатилиб, қуйи лигага туширилди.

Маълумот учун, ушбу ҳакам “Пахтакор” – “Навбаҳор” (2:1) ўйинида ҳар икки жамоадан бир футболчини четлатган ва учрашувдаги ҳакамлик меҳмон клубнинг шикоятига сабаб бўлганди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер