НАТОнинг баъзи давлатлари аллақачон Украинага қўшин юборган — Польша ТИВ
Фото: Reuters
НАТОнинг баъзи давлатлари аллақачон Украинага қўшин юборган.
Польша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорскийнинг айтишича, баъзи НАТО давлатлари аллақачон Украинага ўз ҳарбийларини юборган. Бу ҳақда у ўз давлатининг Шимолий Атлантика альянсига кирганининг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилган конференция вақтида маълум қилди.
"Бошқа сиёсатчилардан фарқли ўлароқ, мен бу мамлакатларни санаб ўтмайман", — дея қўшимча қилди Сикорский.
Аввалроқ, дипломат Ғарб давлатларидан ҳарбий хизматчиларни Украина ҳудудига жўнатишни амалга ошмайди, деб ҳисоблаш мумкин эмаслигини таъкидлаган эди. Шунингдек, у Франция президенти Эммануэль Макроннинг Украинада НАТО қўшинлари бўлиши ҳақидаги сўзлари Россияга босим ўтказиш учун фойдали эканини таъкидлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг