НАТО қанча вақт керак бўлса, шунча Украина халқини қўллаб-қувватлашда давом этади

02:29 11 Октябр 2022 Дунё
879 0

Иллюстратив фото

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Украинага қилинган ракета ҳужумини қоралади ва Киевга ёрдам берилишини кафолатлади

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Унда у Россиянинг Украинага оммавий ракета ҳужумларини қоралаб, Киевга ҳарбий ёрдам берилиши давом этиши кафолатланишини маълум қилди.

«Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба билан гаплашдим, Россиянинг Украинадаги фуқаролик инфратузилмасига даҳшатли ва ғаразли ҳужумларини қораладим. НАТО қанча вақт керак бўлса, Кремль агрессиясига қарши курашда жасур Украина халқини қўллаб-қувватлашда давом этади», деди Бош котиб.

10 октябрь куни эрталаб Украинанинг турли ҳудудларида ракета ҳужумлари қайд этилган. Киев, Хмелниский, Лвов, Днепропетровск, Виннитса, Ивано-Франкивск, Суми, Харков, Житомир ва Запорожье вилоятларидаги муҳим инфратузилма объектларига ҳужумлар уюштирилди.

Россия президенти Владимир Путин Украина ҳудудига юқори аниқликдаги қуроллар билан берилган зарбаларни тасдиқлаб, ҳужум энергетика, ҳарбий қўмондонлик ва алоқа воситаларига қилинганини айтиб ўтди. Шунингдек, у бу зарбалар Қрим кўпригига амалга оширилган ҳужумга жавоб сифатида берилгани таъкидлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер