“Насаф” Элит чемпионлар лигасидаги иштирокини ғалаба билан якунлади
Кеча, 16 февраль куни ОФК Элит чемпионлар лигаси мусобақасининг 8-тур ўйинлари старт олди. Кун доирасидаги баҳсда Қаршининг “Насаф” жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида маҳаллий “Ал-Шаржа” жамоаси билан куч синашди.
Учрашув 2:1 ҳисобида Рўзиқул Бердиев жамоасининг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда ҳисоб 30-дақиқада Бобур Абдуҳолиқов томонидан очилди. Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 80-дақиқасида “Насаф” дарвозасига пенальти белгиланди. 11 метрлик нуқтадан мезбонлар ҳужумчиси Кайо аниқ зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. 85-дақиқада эса Диёр Абдуназаров ажойиб ҳаракатлардан сўнг ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди.
Ўйин “Насаф”нинг ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа жамоа учун ОФК Элит чемпионлар лигаси мусобақаси якунланди. Қарши клуби турнирда 4 очко жамғаришга муваффақ бўлди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг